ЁР БИЛМАСИН
Кўнглим тушди бир гўзал чарос,
Тим кўзлари қошларига мос.
Сиздан фақат битта илтимос,
Севишимни ул ёр билмасин.
Дил сўзларим этмадим баён,
Майли баҳтим кулсин, кулмасин.
Лекин шуни билинг қадрдон.
Севишимни ул ёр билмасин.
Кузатяпман уни, мен соя,
Муҳаббатнинг йўлин тўсмасин.
Ҳаста кўнглим бўлсада зоя,
Севишимни ул ёр билмасин.
Термулардим кўзим узмадим,
Яна мендан ҳафа бўлмасин.
Ўз ваъдамни ҳали бузмадим,
Севишимни ул ёр билмасин.
Бу қалбимни ўзим биламан,
Юрак бағрим ҳунхон қилмасин.
Ўз ҳолимга ўзим куламан,
Севишимни ул ёр билмасин.
© Шерзод БУРХОН
