Bek_Uzbekistan
Bugung yozgan ijod na'munasi (18.04.2018)

___________

Эрини тарбиялаётган аёл ўзи билмаган ҳолда уни бошқа хотин учун тайёрлай бошлайди.
___________

Хозир Миллий таомлар деган ошхонага кириб: Яримта уйғур лағмон, битта хлеб ва яримта суши еб чиқдим.
___________

- Эримни дунёдаги энг зўр эр бўлиши учун бир нарса етмаяпти холос.
- Нима экан дугонажон?
- Бир миллион доллар!
___________

Шахардан келган бир олифта дўстим "Мен ўтинда пишган ошни емайман" гигиенага тўғри келмайди дейди.
Ношукр еявер таппида пишган ош еяпмиз.
___________

- Эшитдингми Дима?
- Нимани?
- Тўрттага рухсат берибди.
- Президентми?
- Ҳа президент, ФИФА президенти... тўртта ўйинчи алмаштирса бўларкан энди футболда.
___________

- Айбланувчи, балки сиз кутилмаганда жаҳл устида "Эшак" деб юборгандирсиз?
- Йўқ, йўқ! Бу гапни айтишдан аввал у менга синчиклаб нигоҳ ташлади!
___________

Хозир уйга борсам хотин водийча аския қилиб "Аммамни бузоғидай" келяпсизми дейди.
Ҳа хотинжон битта кетворган сигир бор экан ўшаникига кириб чиқдим деб қўйдим.
___________

Дима қайнонасига деди:
- Мен сизда ярим ставкага ишлайман, шунинг учун менга ярим овозда бақиринг.
___________

© Дима Қаюм