Bek_Uzbekistan
22.04.2018

- Бахтли одамлар навбатда турганда уришмайди, жамоат транспортида жанжалашмайди ва ишхонасидагиларни ғийбат қилишмайди.

- Чунки бахтли одамлар навбатда туришмайди, жамоат транспортида юришмайди ва ишхонадошлари йўқ!

* * *

Яқинда палоон пулга ҳам мошинага рақам оладими, ўша пулга кўчангни аспал қилиб бер! - деганимда, баъзилар сани нима ишинг бор сани пулинга олдими деб огоротимга тош отишганди.

* * *

Ё Худо! Шу пайтгача қаерда эдингиз?!

Бу иборани аёл киши айтса, жуда ёқимли.
Доктор айтса қанчалар қўрқинчли.

* * *

Иқбол Мирзодан “Сиз шоирларни нимага ўхшатасиз”, деб сўрашганида шоир “Сомсага”, деб жавоб берган экан:
— Айниқса, Тошкент сомсаларига. Ҳамма сомсахонанинг пештоқига “Сомса№1” деб ёзилган...

* * *

Фейсбукдагидай ақлим хаётда бўлганида хозир мол тузи-ю печка сотиб юрмасдим!

* * *

- Хотин, бу бемаза овқатинга яна қанча чидаш мумкин?
- Еяверинг! Ҳали хечким боқий яшамаган, дадаси!

* * *

- Ало Дима ака қайнонангиз тимсохи бор ховузга тушиб кетди!
- Тимсох сизникими?
- Ха.
- Унда ўзингиз қутқаринг тимсохни.

* * *

- Таъзиянома нима?

- Энг яхши характеристика!
1 daqiqadan keyin yozdi:
Bir kunda 5-10talab latifalar va hajviyalar yozvotdi. Shuncha ilhomni qatdan olarkin-a ?