Ali AVFO Xujandiy
ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА....

Одамлар ўзгармоқда,
Кундан-кунга асабий.
Кўнгилни оғритмоқда,
Етолмас унга вахший.

Одамлар ўзгармоқда,
Меҳр учрар камдан-кам.
Ҳол аҳвол сўрамоққа.
Йўқлаб келмади укам.

Одамлар ўзгармоқда,
Дўстларим кам душмандан.
Сабабини билмайман,
Нуқул тортар ёқамдан.

Одамлар ўзгармоқда,
Ёрдам десам ҳамма кар.
Нима хизмат демоққа,
Тил йўқ, соқовдан баттар.

Одамлар ўзгармоқда,
Яқинларни олмай ёд.
Қани ўша яҳшилар,
Сизларни кутар Шерзод

Одамлар ўзгармоқда,
Рост гапдан кўп ёлғони,
Ҳеч бўлмаса дўстларим
Ўқиб туринг қуръонни


© Шерзод БУРХОН