Ali AVFO Xujandiy
Ҳали шошмай туринг!

Ҳали шошмай туринг!
Сиз соғинганда,
Мен ҳам жим тураман, рашкда ёнасиз.
Табиб ҳам кор қилмас қалб оғриганда.
Аразни бас қилиб менга кўнасиз.

Ҳали шошмай туринг!
Кўкка ой чиқса,
Соғинчим байтини айтиб бераман.
Юлдузлар севгимни сизга етказса,
Уялиб қоласиз, шунда кўраман.

Ҳали шошмай туринг,
Ха шошмай туринг,
Қўшиғим барибир сизни излайди.
Ишқ сарсон турганда
Бепарво юринг,
Бир қиё боқсангиз, шеърим сизлайди.

Ҳали шошмай туринг,
Бу дунё қайтар,
Сизни ҳам соғинчга ишингиз тушсин.
Сиз ўжар, мен эса...
ўжардан-ўжар,
Чин севги сўзини билиб қўйишсин.

Ҳали шошмай туринг,
Хонам излари,
Бир эмас иккита бўлади, қаранг,
Эгилиб Ас-салом берар ўзлари,
Ўшал дам чекмангиз оҳ қилиб аттанг.

Ҳали шошмай туринг...