Ali AVFO Xujandiy
СЕНСИЗ

Олисдир масофа, узун йўлларим,
Хотира қийнайди тугун қўлларим.
Хаттоки унутдим бугун куларим,
Сени соғиндим.

Висолинг орзуми ёкида рўё,
Муҳаббат қайғуми, шундайин гўё.
Шунчалик қийинми қарагин қиё,
Сенсиз оғриндим.

Соғинчдан тингладим ғамгин мусиқа,
Исмингни юракдан қўймай дақиқа.
Сен менинг хаётим борим антиқа,
Сенла овундим.

Кунларим айланар мисол чархпалак,
Ақлимни сен олган хаёлсан малак.
Кўксимга воҳ урган шамолсан халак.
Сенсиз куйиндим.

Ташна қалб ўрганган ширин оғусан,
Аллохим туҳфаси танҳо туйғусан.
Зулматим қаърида ёлғиз ёғдусан,
Бедавогинам.

Хасрат.
Дил ёнмоқда сени дастингдан,
Яшашдан тонмоқда юрак қасдингдан.
Омон қолсам етар сенинг касрингдан,
Бевафогинам.


© Шерзод БУРХОН