Шундай қилиб, Galaxy A30 ва Galaxy A50 смартфонлари Samsung компаниясининг Infinity-U дисплейли илк икки қурилмаси бўлди. Уларнинг экранлари бир хилда 6.4 дюймлик Super AMOLED-дисплейлар бўлиб, Full HD+ форматида. Шунингдек, уларнинг «бели бақувват» – аккумуляторлари 4000 мА/соатлик!Galaxy A30 ҳамда Galaxy A50 моделларининг самарадорлигини таъминлашга Samsung’нинг ўз ишланмаси бўлган, тегишлича 1.8 ГГц ва 2.3 ГГц такт частотасида ишловчи процессорлар масъул. Аммо компания тақдимотда уларнинг моделини айтмаган; кузатувчилар тахминича, булар – тегишлича Exynos 7904 ҳамда Exynos 9610 чипларидир.Иккита янги модел яна камералари, хотира ҳажми ва бармоқ изи сканерларига кўра ҳам фарқланади. Galaxy A30 смартфони 3/4 ГБлик тезкор, 32/64 ГБлик доимий хотирага, орқа панелдаги дактилоскопик датчикка эга. Унинг бош камераси 16 + 5 мегапикселлик, олд камераси эса 16 МПлик датчиклардан иборат.Galaxy A50 моделига келсак, унда бармоқ изи сканери экранга интеграция қилинган. Асосий камера уч модулли:25 + 5 + 8 мегапикселлик бўлиб, булардан учинчиси кенг бурчакли. Олд камера эса аниқлиги 20 мегапикселга тенг. Бу смартфон 4/6 ГБлик тезкор ва 64/128 ГБлик ички хотирага эга вариантларда таклиф этилади.Ҳар иккала смартфон ҳам март ойининг ўртасида савдога чиқарилиши айтилмоқда, афтидан, дастлаб Ҳиндистонда сотила бошласа керак. Афсуски, Samsung уларнинг нархларини маълум қилмаган.