Ўтинч
Аламлардан ёниб кетган қалбни ўясан,
Мудраб ётган соғинч дардни чимчиб қўясан.
Изим ўчса ҳаётингдан, хурсандман-у,
Фарзандингга нега менинг исмим қўясан?
Раво кўрмам, кўролмайман фарёдларинг,
Чақирганда исмин айтиб, тағин куйма.
Ҳаётингда кўп бўлмасин Шерзодларинг,
Фарзандингга асло менинг исмим қўйма.
© Шерзод Бурҳон
20.11.20 1:21
