СЕНИ СЕВМАСЛИКНИНГ ҲЕЧ ИЛОЖИ ЙЎҚ
Кўзинг вулқон жоним!
Меҳр бўрони,
Ҳисларинг шамолдир -- жоннинг борони,
Ҳалқумга ошиққан кўнгил нолони,
Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ.
Ўчакишиб бўлмас -- қайсар дил билан,
Ҳажрингда ҳайронман --забун тил билан,
Рашкларим ҳамнафас -- асли Нил билан,
Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ.
Ҳар бир йўлим тўсиб -- тўғаноқ армон,
Нетай, кўриб туриб -- кўрганим ёлғон,
Термулсам нигоҳим -- кўчиб ҳам сарсон,
Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ.
Теграмда айланган ишончлар ҳалак,
Ўзи битта дунё -- "митти"-ча юрак,
Унга ўзинг керак, сенга мен керак,
Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ,
Жуда ғалати-да!
Мундоқ олганда,
Ғулғула қалбимга қўлин солганда,
Вафодорлар ич-ра , ўзинг қолганда --
Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ.
Момиқ юзларингни сийпаб тўймайман,
Қадамингни пойлаб -- ёлғиз қўймайман,
Ухлаганингда ёр -- сочинг ўйнайман,
Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ.
Қовоқ осилади -- дорга бир зумда,
Илон бўлиб олар -- қўлларим тунда,
Қўрқаман азизам -- пайпаслаб шунда,
Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ.
Демагил!
"-Ўзгадан қаерим ортиқ?"
Ўзганинг севгиси -- дош бермас тиртиқ,
Сўнгги онимга-ча -- вужудим тортиқ,
Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ
Элёр Жўраев
(Панжакентий)
11 04 2018