Ли Шан-Ин. Ҳикматли мансуралар (1)
sobirjonovv
#1
Хитой тарихида Тан сулоласи даврида яшаб ўтган адиб Ли Шан-ин (813-858) ижодида ҳикоялар билан бирга қисқа қайдлар, афоризмлар ҳам кенг ўрин тутган. Ҳаётий тажриба, поэтик кузатишлар бу адибга замона воқеликларини бутун ранг-барангликлари, экзотикаси, бўёқлари билан жозибали ва ихчам шаклларда тасвирлаш имконини берди. Шунинг учун ҳам унинг митти асарларида ўрта асрлардаги Хитой адабиёти, одоб-ахлоқ меъёрлари, халқнинг турли қатламларининг кайфияти ўзининг тўла ифодасини топа олди. Унинг афористик кўз қарашларида ҳам, фикр-мулоҳазаларида ҳам шу каби жиҳатлар аниқ кўриниб туради. Қуйида адибнинг ана шундай ихчам шаклда ифода қилинган фикр-мулоҳазаларидан намуналарни эътиборингизга ҳавола қилаётирмиз.

Асло қайтиб келмагай:

– хўжайиннинг уйида нимадир ўғирлаган меҳмон;

– аслзода хонадонга юборилган оқибатсиз хизматкор;

– қўлингда таёқ ушлаб турганингни кўрган ит.
Сайлаб ўтирмайди:

– оч одам олдига бадҳазм овқат қўйсанг;

– юриб чарчаган киши қирчанғи отларни кўрса;

– шошиб дарёдан ўтмоқчи бўлган одам соҳилда кемаларни кўрса;

– тўсатдан бошланган шаррос ёмғирдан қочмоқчи бўлган киши капаларни кўрса.
Ярамайди:

– сабабини айтмай болани дўппослаш;

– кимгадир ҳурмат-иззат кўрсатаман деб ҳаддан ошиқ мулозамат қилиш;

– йилнинг иссиқ кунида қуёш куйдириб турган чоғ ҳосил теришга бориш.

Ўхшашлик:

– пойтахтдаги амалдор қовоққа ўхшайди: ўсаётгани билинмайди;

– амалдорнинг муҳри чақалоққа ўхшайди: ўзинг билан мудом олиб юришга мажбурсан;

– музофотдаги амалдор арслонга ўхшайди: нима иш қилмасин, халқ юрак ҳовучлаб туради.

Ақлли бўлиб кўриниш ғалатидир, чунки:

– шеъриятни тушунадиган аёл ғийбатларга сабаб бўлади;

– шароб чашнагири бўлган буддавий роҳиб ичган қасамини бузиб қўяди;

– ўқиш-ёзишни биладиган, саводхон хизматкор хато қилиб, хўжайинидан гап эшитади.

Бош чангаллаб қоласан:

– қорнинг оғриб турганда мазали таом беришса;

– қудуқ қазиётганда чиқинди ўрага дуч келсанг;

– амалдорнинг қабулида ўтирганда бирдан курагинг қичий бошласа;

– сендан яхшилик кўрган камбағал қариндошинг қайта-қайта келаверса.

Ўзига ўхшамай қолади:

– имтиҳон мавзуларини ёдлай олмаётган ўқувчи;

– азада йиғламаётган гўянда;
– идишларни ювишда хўжайиннинг фойдасини кўзламай қўйган оқсоч аёл;

– меҳмонларни кузатаман деб уйдан чиқиб кетган хўжайин;

– ўқувчиларининг машқ ва билимларини текширмайдиган муаллим.

Давлатмандлик ва зодагонлик белгилари:

– эриб оққан шамлар;

– каштан ва олма пўчоқлари;

– Личжи қобиқлари*;

– баланд овозда китоб мутолаа қилиш ва мусиқа овози;

– аёл бошидан сирғалиб тушиб қолган олтин тўғнағич.

Агар шундай десанг, одамларни алдайсан:

– алкимё одамларга бойлик келтиради;

– қўшни вилоят амалдорлари виждонан ишлайди.

Кўнглингга ёқмай турар:

– ўтмас пичоқни ишлатиш;

– кийимингнинг йиртиқ жойидан ўтган шамол;

– гўзал манзарани тўсиб тебранаётган дарахт.

Нақадар оғирдир эшитмоқ:

– бозордагиларнинг жанжалини;

– тул қолган жувоннинг йиғисини;

– мўйсафид отанинг ўғли жасади устидаги йўқловини;

– имтиҳондан йиқилган кишининг чумчуқдай чирқиллашини;

– мотам маҳалида қувноқ мусиқани.

Аҳмоқона ибратлар:

– меҳмон бўлиб ўтириб, жанжал чиқариш;

– ўзгалар суҳбатига бурун тиқиш;

– бегона одамнинг тўшагига пойабзал билан чиқиш;

– қайнота-қайнонанг олдида беҳаё латифа айтиш.
Алам қилар экан:
– муҳтарам арбобни уйингга чорлаганингда, у келмай қолса;
– чақирилмаган, ёқимсиз меҳмон уйингга кириб келса;
– бозорда нарсалар арзон сотилаётганда чўнтагингда ҳемири бўлмаса;
– зиёфатда душманинг билан ёнма-ён ўтириб қолсанг.
Қашшоқ бўлишинг турган гап, агар:
– хотининг ялқов бўлса;
– эрта ётиб, кеч турсанг;
– қимор ва шаробхўрликни хуш кўрсанг;
– бир жойда қўним топмай, кўчиб юраверсанг;
– қимматбаҳо буюмларни завқ устида сотиб олаверсанг.
Албатта, бойиб кетасан, агар:
– ҳамма ишнинг қаловини топсанг;
– гўзал нарсани кўриб, шунга ўхшашга ҳаракат қилсанг;
– ҳуда-беҳудага қарз кўтаравермасанг;
– уйдаги аёллар аҳил бўлса.
У ақлли, қобилдир:
– ўзини тута билса;
– сирни сақлай олса;
– донога ҳамсуҳбат бўлса;
– ишга киришаётиб, хатолардан огоҳ бўлса;
– маст бўлиб олиб, оғзига келганини гапиравермаса;
– мозийни тушуниб, замонани яхши англаса;
– саховатни унутмаса;
– янги жойга борганда урф-одатини суриштириб билиб олса;
– билмайдиганини ўрганишдан ор қилмаса;
– нодон билан ўчакишмаса.
Ўғлингни ўргат:
– боболарнинг яхши ишларига;
– сўз бердими – бажаришга;
– ҳалоллик ва ҳаёлиликка;
– олти санъат турини мукаммал билишга**;
– дунёга кенг қарашга;
– собит иродали бўлишга;
– бир ишга киришар бўлса, обдон ўрганишга.
Қизингни ўргат:
– аёллар бажарадиган ишларга;
– мулойимлик ва ҳурмат-эҳтиромга;
– ўқиш ва ҳисоб-китобга;
– эҳтиёткорликка;
– ўзига қараб юришга (озодаликка);
– ғийбатга берилмасликка;
– хизматкорларни ҳурмат қилишга.
Ўзингни тий:
– тақиллатмасдан бегона уйга киришдан;
– бегона кишининг сандиғини титиш, хатини ўқишдан;
– хўжайин овқатга қўл узатмасдан туриб, тановул қилишдан;
– ниманидир олиш учун дастурхонга чиқишдан.
Булар бефойдадир:
– масаланинг моҳиятига етмасдан бошқаларни уришиш;
– ўринсиз тақлид қилиш;

Kunduzi: 12°C

29 Mar 2024 yil
Joylashuv aniqlanmadi