Коинот жойида, замин жойида
Келиш бор, кетиш бор, азал қоида.
Аммо биз билмадим ненинг пойида,
Қайгадир шошамиз такрор ва такрор.
Вақт тиғиз, суҳбатдош қолар мунғайиб
Куз келар, дилдош деб кутар сарғайиб.
Бизчи биз ўтгаймиз нолиб, хумрайиб
Қайгадир шошганча такрор ва такрор...
@sherlar_rafael
✍Рафаэл Сайдуллаев
Ғузор_04.02.2023 й