СИЗ УЧУН (Мушоира)
Ким учун биламиз, бу ватан учун,
Ўзбек-у Тожикнинг халқлари учун,
Ўқиб кўринг дўстлар, фақат сиз учун,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Оқибат инсонда йўқолмасин ҳеч,
Душманлик даъвосин қилган дўстдан кеч,
Ўйлама, сиқилма ҳечдан кўра кеч,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод.
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
Пасд баланд ҳаётни сўзлаб берайлик,
Тангримдан бир иймон инсоф сўрайлик,
Ҳамиша бирдаму иноқ блайлик,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Эгилмас бошингни эгмасин бир дард,
Оқизма кўз ёшинг секин уни арт,
Ерда йиқилганни тепмагин эй мард!
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод
Сиз учун ижодни бошлагай Фарход.
Бу ватан она ер, биз учун дўстлар,
Ўтган кун, келажак, ўтмишу йиллар,
Ҳамиша қўллагай бизни бу диллар,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Инсонда бўлмаса инсофдан дарак,
Сўзинг ортиқчалик қилса ҳам керак,
Энди уёғини сиздан сўрасак,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
Беқарор, бевафо кўпайиб кетган,
Ярим дил сўзлардан хатолик ўтган,
Бир нафас эслаймиз дунёга келган,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход.
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Ишинг битди энди қиляпсанми ор,
Ҳурмат қил, ҳоҳ бўлсин ғариб-у ночор,
Эртага кўз-кўзга тушиши ҳам бор.
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарход.
Сиз учун, дўстларим, азиз инсонлар,
Сиз учун, гоҳ қадри, арзон бўлганлар,
Сиз учун, бизни деб, бағрин тилганлар,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарҳод,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Беш махал намозни қилайлик одат,
Қуръонни унутмай, бўлайлик улфат,
Бисмиллоҳ деб юринг келмасдан кулфат,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
© Рахимберди ФАРХОД
© Шерзод БУРХОН