
Севаман де
Севаман де –
Жўш урсин юрак,
Бўғзимдан отилсин нафасларим ҳам.
Лабинг устидаги дона ҳол керак,
*Кўришга имкон бер, кўзларимга ҳам...
Севаман де –
Ҳайратдан қотиб,
Кўзларинг домига кетаман оқиб.
Сузишни билмайман, аммо арзийди,
Ўлиб кетсам агар мен сенга ёқиб...
Севаман де –
қошларинг чимир,
Санчиб олгин киприкларингни.
Абжир кўнгил бўлсада қитмир,
Бузиб ўтмас кўприкларингни!
Севаман де –
Аста пичирла,
Дунёларга айтишинг шартмас.
Аммо ўзим сезсам кифоя,
Севдим десам, мен ҳам десанг бас.
Севаман де –
Соатлар тўхтаб.
Сониялар асрдек ўтсин.
Сабрсиз дил ҳижронни юклаб,
Соғинганда бир келиб кетсин.
Севаман де –
Севаманку де,
Қора денгиз кетсин оқариб.
Уялма сен кетмагин қочиб,
Соғинган кўнгил ҳам кетсин ёшариб.
Севаман де –
Йиғини бас қил,
Кўзларимдан қалқиб чиқсин қон.
Жар солмагин, майли шивирла,
Қулоқ тутай, бўлса ҳам ёлғон...
Севаман де –
Ортидан хайр,
Ҳотиралар қолсин абадий,
Сени ортиқ кўрмаслик оғир,
Сенсиз куним ўтар асабий.
Севаман де –
Ҳеч бўлмаганда,
Ҳаддим сиғди шеърда сен демоқ.
Мен кулмадим, сен кулмаганда!
Сенсиз яшаш....ақлдан озмоқ.
Ҳеч бўлмаса ҳаддим сиғади...
Соғинчлардан маржон ясамоқ...
*Карантин пайтлар эди. Мен тасвирлаган қиз ниқобда эди 😅
© Шерзод Бурҳон
2 daqiqa 42 soniyadan keyin yozdi:
Севаман де,
Севаман-ку де,
Соғинган кўнглимни кетсин ар(и)тиб.
Минг йилга узайса хижроннинг умри,
Висолнинг умрини кетсин қаритиб!
Севаман де!
Яна бир қайтар,
Эшитмасам ич-этим ейман.
Бомдоддан то хуфтонга қадар,
Фақат сени эшитсам дейман.
Севаман де,
Соғинчни қувиб,
Улар мени жуда қаритди.
Аҳир…
Одам ёлғиз-ку дея,
Аллоҳ Момоҳаво яратди.
© Шерзод Бурҳонов